“Педагогик жараёнда ўқувчиларнинг мотивациясини ошириш йўллари” мавзусида семинар-тренинг

Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази в.б. доценти Дилафруз Хидоятова томонидан 12 апрель куни “Педагогик жараёнда ўқувчиларнинг мотивациясини ошириш йўллари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва бошланғич таълим  йўналишлари бўйича ташкил этилган курс тингловчилари иштирок этди.

Семинар-тренингда мотивация, муваффақиятли таълимда ўқувчилардаги  мотивациянинг ўрни, таълим жараёнида ўқувчиларни мотивациясини ошириш йўллари ҳақида назарий ва амалий маълумотлар берилди.

Ўқувчиларни мотивациясини оширишда таъсир этишнинг 3 та асосий йўли ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, амалий кўринишда тингловчиларнинг психологик тест асосида  аудиал, визуал ва кинестетик  қобилиятлари аниқлаб олинди.

Семинар-тренинг якунида тингловчилар ўзлари учун методик ва назарий маълумотларга эга бўлганликлари ва уларни педагогик жараёнда қўллашни режалаштирганликларни айтиб ўтишди.


Saytda xatoni uchratsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing va sayt boshqaruvchisiga xabar bering!