“Ёшлар орасида информацион психологик ҳуружлар ва оммавий маданият” мавзусида семинар-тренинг

2019 йил 28 март  куни “Педагогика, психология ва таълим технологиялари” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Болаларни ва уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш қонуни ижросини таъминлаш ҳақида”ги 292-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар орасида информацион психологик ҳуружлар ва оммавий маданият” мавзуси бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малкасини ошириш ҳудудий марказининг  профессор-ўқитувчилари ҳамда “Мактаб амалиётчи психологлари”  гуруҳ тингловчилари иштирок этди. Ўтказилган семинар-тренингда амалиётчи психологлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан иштирок этиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.


Saytda xatoni uchratsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing va sayt boshqaruvchisiga xabar bering!