9-май – Хотира ва қадрлаш кунидаги учрашувлар

2019 йил 8-май куни “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари“ кафедра аъзолари бир гуруҳи нафақадаги профессор-ўқитувчиларнинг уйларига бориб уларнинг холидан хабар олишди, уларга эҳтиром кўрсатишди. Жумладан, кафедра аъзолари Л.Миржалолова, О.Махмудова, М.Шарипова, Ю.Махмутазимовалар Дилдора Абдуллаеванинг, Н.Жўраева  Зуҳра Файзиеванинг, М.Юлдашева, М.Левкина Вера Неcговорованинг, Д.Махмудова, Д.Қосимова Лола Абидованинг, М.Юлдашева, Б.Мингбаева, Г.Маматовалар Мавлуда Исломованинг хонадонида бўлиб улар билан дийдорлашишди.


Saytda xatoni uchratsangiz, uni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing va sayt boshqaruvchisiga xabar bering!